Thursday, April 26, 2007

Uzbek language article about Umida on opposition Erk Party website

Қочиш даврининг тугаши...

http://www.erk.vo.uz/_nw/0/61593.jpgЭлбек Муҳаммадëров

Умида Ниëзова 32 ëшда. Икки яшар фарзанди бор. Журналист ва инсон ҳуқуқлари фаоли. Биз бу маълумотни янада тўлдирмоқчимиз. Умида Ниëзова таниқли қўмондон ва мутафаккир Алихон Тўра Соғунийнинг чевараси бўлади.

1976 йилда тўқсон ëшида оламдан ўтган Соғуний Шарқий Туркистоннинг биринчи ва оҳирги президенти хисобланади. Ўша пайтда у маршал унвонига сазовор бўлган.

Соғуний КГБ тарафидан 1938 йилда Шарқий Туркистондан ўғирлаб кетилиб қамоққа ташланган ва кейинчалик умрининг оҳиригача Қирғизистоннинг Тўқмоқ шаҳрида сургунда яшашга мажбур бўлган эди.
Соғуний 1967 йилда "Темур Тузуклари" китобини форсчадан таржима қилиб Ўзбекистондаги "Гулистон" журналида нашр қилдирган эди.

1971 йилда Соғуний "Тарихий Муҳаммадий" китобини ëзиб тугатди. Соғунийнинг "Туркистон қайғуси" китобида мана бундай сатрлар бор.

....Икки ëш бола олдимга югурганича келиб "Сизни излашиб юрибдилар, деб ҳабар бериб қолишди. Сўз айтишга фурсат бўлмади. Ëнимдаги Маузер соатимни "Сизга омонат, уйга бериб қўйинг", - деб Турсунбойга топширдим. Бир нафас бўлса ҳам золим юзини кўрмаслик учун жўҳорипоя ичига яшириниб турдим. Ҳали нафасим ҳам ростлангани йўқ эди, икки қуроллик аскарга беш олти қуролсиз кишилар эргашган ҳолда, чопганларича келиб жўҳори ичида ëтган менга от устида туриб кўзлари тушди. Мен ҳам қочиш даврининг тугаганлигини кўргач, балога сабр қилиб ўзимни таслим этишга мажбур бўлдим....

Кейин ҳеч бир ерда тўҳтамасдан тўғри турмага келтириб бизни топширишди. Бу воқеа 1938 йили, август ойининг бошларида бўлган эди....

Мўминлар учун энг оғир замон қайсидур, деб Расулулоллоҳдан сўраганларида "Ҳаромзодалар халқ устига ҳукмрон бўлса" деган мўъжиза сўзларини кўз олдимиздан ўтказдик.

Орадан 69 йил ўтиб Соғунийнинг чевараси Умида Ниëзова ҳам Қирғизистондан ўғирлаб қамоққа тиқилди. Бундан 69 йил олдин Соғуний қалбидан чеккан туйғулар унинг чевараси Умида қалбидан ҳам ўтгандир балки.

Харомзодалар ҳалқ устига ҳукмрон бўлмайдиган кунлар қачон келар экан. Бу савол жавобини топа олмай Соғуний оламдан ўтди.

Кейинги 69 йил ва айниқса кейинги 2 йил ўзбек эрксеварлари учун қочиш даври бўлди.Айни пайтда уфқларда янги давр¸ қайтиш даври аломатлари кўринмоқда. Соғунийнинг шогирдларидан бири Рауф Парфи ўзининг бир китобига "Қайтиш" деб ном қўйган эди.

Борса келмасга айланган ватан Ўзбекистонга қайтган Умида қамоққа тушган бўлса ҳам ҚАЙТИШ даврини бошлаб бериб қочиш даврига нуқта қўйди.

No comments: